Андижонда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг навбатдаги ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди
13.02.2026 149
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалидабошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг2025 йилда жамоа шартномасини бажарилиши бўйича ҳисобот конференциясини бўлиб ўтди. Конференция ишида шаҳар-туман филиалларидан сайланган делегатлар иштирок этдилар. Унда“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2025 йил мобайнидаги фаолияти, жамоа шартномасининг бажарилиши ва навбатдаги вазифалари тўғрисида ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди.
Дастлаб, иш берувчи вакили Филиал Бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров ўз маърузасида,Филиал томонидан барча вазифалар масъулият билан бажарилганлигини, ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жумладан, барча ишчилар махсус кийим бош, сут ва совун маҳсулотлари, асбоб ускуналар билан таъминланмоқда. Ишчи хизматчиларга меҳнат таътиллари жадвал асосида берилмоқда. Шунингдек, меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ички назорат тизими кучайтирилди, интизомий чоралар қонун асосида қўлланилди. Қувонарлиси, ўтган давр мобайнида жиддий низолар, меҳнат муҳокамалари қайд этилмади. Ходимларнинг иш ҳақи белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаб борилиб,иш ҳақи бўйича қарздорликка йўл қўйилмади. Иш ҳақини индексация қилиш ва қўшимча устамаларни белгилаш масалалари касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда амалга оширилди.
Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимнинг овқатланиш ҳаражатлари ва уларнинг жамоат транспорти (йўл ҳақи) ҳаражатлари учун маблағлар тўланиб бормоқда. Кохонада меҳнат қилаётган 3 нафар ходимларнинг никоҳ тўйи муносабати билан 17,9 миллион сўм ҳамда 67 нафар ходим оиласида фарзанд туғилганлиги сабабли уларга 114,6 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилган.
“Ўтган 2025 йилда ҳам ходимлар учун барча шароитларни яратишага ҳаракат қилинди, - дейди Филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаева. – Жумладан, дам олиш санаторийларига 179 нафар ходимлар жўнатилган бўлса, ижтимоий суғурта ҳисобидан 20 нафар мутахассисларимиз йўлланмалар билан таъминланиб, соғломлаштирилди. Йил давомида касаба уюшма қўмитасига 27 нафар ходим жамоа шартномасида белгиланган моддий ёрдам ва мукофотларни тўланишида амалий ёрдамсўраб мурожаат қилган бўлиб, уларнинг аксариятининг мурожаатлари ижобий ҳал этилди...”
Алоҳида таъкидлаш лозимки, қўмита томонидан 91 нафар интизомий жазо олган ходимларнингмазкур интизомий жазоларни муддатидан илгари бекор қилишни сўраб қилган мурожаатлари кўриб чиқилди ва филиал маъмуриятига тақдим қилинди. Шунингдек, йил давомида филиал маъмуриятидан касаба уюшма қўмитасига жами 155 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритилган. Булардан 12 нафар ходимга, улар томонидан содир этилган айбли хатти-харакатлари учун меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга розилик берилди, 143 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилмади. Ушбу рақамлардан кўриниб турибдики, касаба уюшма қўмитаси ходимларни манфаатларини химоя қилиш борасида адолатлик билан ёндошишга харакат қилиб, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келмоқда.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали тизимида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида касаба уюшма қўмитаси томонидан маданий, оммавий ва спорт тадбирлари режалаштирилиб, ўтказиб борилмоқда.Ички туризмни ривожлантириш мақсадида 92 нафар ходимларимиз ва уларнинг оила аъзолари учун “Бухоро-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича юртимизнинг диққатга сазовор жойларига зиёрат сафари,Чортоқ туманида жойлашган “Султон Увайс Қароний” ҳамда Косонсой туманида жойлашган “Чашмаи шифо” булоғига ички зиёрат ташкил қилинди.
Ҳисобот конференциясида “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси мутахассиси Алишер Машрабов ҳамда Касаба уюшма ташкилотлари Андижон вилоят кенгаши мутахассиси Эргашвой Тешабоевлар иштирок этди. Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2025 йил давомида бажарилиши бўйича “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали меҳнат жамоаси конференцияси иш берувчи ҳамда касаба уюшма қўмитаси фаолиятларини қониқарли, деб баҳоладилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
