Андижонда

Андижонда бошланғич касаба уюшмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди


18.02.2025   500

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалидабошланғич касаба уюшмаси қўмитасини ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон энергетика нефьт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашидан Бош меҳнат ҳуқуқ инспектори Бобурмирзо Абдуллаев,Бош юристконсульти Иброҳим Исоқов, меҳнат ҳуқуқ инспектори Алишер Имомов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Шоназар Аҳмедов, Андижон вилоят касаба уюшмаси вилоят кенгаши ижтимоий бўлим мудири Эргашбой Тешабоев, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминот филиали директор ўринбосари - бош муҳандис Хуршидбек Қодиров ва таклиф этилган делегатлар иштирок этдилар.

Кун тартибидан ўрин олган бир қатор ташкилий масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали филиали бошланғич касаба уюшмасининг 2020 йилдан 2025 йилгача фаолияти, иш берувчи вакили ҳамда Тафтиш комиссияси ҳисоботлари тингланди. Ўқиб эшиттирилган ҳисоботлар хусусида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Сўзга чиққанлар ҳисобот даврида ходимларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишларни эътироф этишди. Конференция иши давомида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмасининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.

Шунингдек, Филиал бошланғич ташкилоти касаба уюшма қўмитаси раиси ва қўмита аъзоларининг сайлови ўтказилди. Сайлов “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифаларига алоҳида эътибор берилган ҳолда олиб борилди.

“... Бошланғич касаба уюшма қўмиталарига сайловлар бу йилдан янгича тизимда олиб борилмоқда, - дейди Ўзбекистон энергетика нефьт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашиБош юристконсульти Иброҳим Исоқов. – Бунда муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан янги раис сайланиши белгилаб берилган. Бугун ҳам мана шу талаблар асосида Филиали касаба уюшма қўмитаси раиси сайланди...”

Сайлов якунига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаевага ишонч билдирилиб, қўмита раислигига қайта сайланди. Сўнгра касаба уюшма кўмитаси ва Тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркиби сайланди. Бундан ташқари, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бирлашган касаба уюшмасининг ҳисобот сайлов конференциясига 2 нафар делегатлар ҳам сайланди. Конференция кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди ҳамда Филиалнинг янги касаба уюшма қўмитасининг келгусидаги фаолияти йўналишлари белгилаб олинди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати