Андижонда электр таъминотида янги босқич
20.04.2026 3
Андижон вилоятида электр энергетика тизимини модернизация қилиш, унинг самарадорлигини ошириш ва аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда. Айниқса, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш жараёнларидаги технологик йўқотишларни камайтириш ҳамда замонавий ҳисоб-китоб тизимларини жорий этиш устувор вазифалардан бирига айланган.
Шу мақсадда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан Андижон ҳудудий филиалининг марказий омборига 10 минг дона замонавий электр энергияси ҳисоблагичлари ҳамда 100 дона консентратор қурилмалари етказиб берилди. Таъкидланишича, ушбу ускуналар электр энергияси истеъмолини аниқ ва шаффоф ҳисобга олиш имконини бериб, инсон омилини сезиларли даражада камайтиради.
