Андижонда Энергетика вазирлиги томонидан тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди
24.06.2026 29
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2026-йил 20-август куни ўтказилиши режалаштирилган "Тадбиркорлар билан VI Очиқ мулоқот"га пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли топшириғи ҳамда Энергетика Вазирлигининг режа-жадвалига мувофиқ "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиалида андижонлик тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Мазкур мулоқотда Энергетика вазирлигининг Экологик дипломатия ва яшил иқтисодиёт лойиҳалари бўлими бошлиғи Беҳруз Мирзаев, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали вакиллари иштирок этдилар.
Мулоқот давомида электр энергияси ва табиий газ таъминоти, муҳандислик тармоқларига уланиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ҳамда соҳада мавжуд муаммолар юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди. Кўтарилган масалаларнинг аксарияти бўйича зарур тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганишни талаб этувчи мурожаатлар эса белгиланган тартибда назоратга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
