Андижонда

АНДИЖОНДА ГАЗ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


08.09.2023   83

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида “Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими” лойиҳаси доирасида мутахассислар учун семинар ташкил этилди. Унда йиғилганларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Технопарк” ва “Техногарант” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан электрон газ ҳисоблаш ускунасининг ишлашига доир масалаларда билим ва кўникмалар тақдим этилди.

Семинар ишида замонавий ҳисоблагичларнинг носоз ҳолга келиб қолган алоқа батареяларини “Техногарант” МЧЖ ходимлари томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳудудий филиаллари мутахассислари билан бирга алмаштириш жараёнини тезлаштириш ва техник носозликлар кузатилганда зудлик билан бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида семинар амалий машғулотлар билан давом эттирилди. Избоскан туманидаги “Иттифоқ” МФЙ “Қум” кўчасида жойлашган 1-кўп қаватли уйнинг 7-хонадонида истиқомат қилувчи истеъмолчи Анваржон Нусратуллаев ҳисоблагичдаги муамо юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминотига мурожаат қилган. Машғулот давомида иштирокчиларга муаммони аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш амалда кўрсатиб берилди. Семинар давомида тизим ходимларининг мана шу борадаги малакаси оширилди ҳамда мавзу юзасидан саволлар ва фикр-мулоҳазалар алмашилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати