Андижонда истеъмолчиларга энергия тежамкорлик бўйича тарғиботлар давом эттирилмоқда
28.05.2025 405
Бугун Андижон шаҳрида 64 минг 467 нафар табиий газ фойдаланувчилари истиқомат қиладилар. Уларга шаҳар газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда газ етказиб бериш билан биргаликда газни тежаб ишлатиш, оқилона фойдаланиш, энергиятежамкор газ жиҳозларидан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари ана шундай тарғибот ишларини “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли орасида ҳам олиб бордилар.
Мазкур маҳалладаги тарғибот ишларида давомида мавсум пайтида газ истеъмолини назорат қилиб бориш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.Жумладан, бугунги кун об-ҳавосида иситиш қозонини баланд ҳароратга эмас, балки 30 градусга қўйса ҳам хонада нормал ҳолатдаги иссиқлик юзага келади ва табиий газ тежалишига эришилади. Шунингдек, хонадонлардаги газ жиҳозларини созлиги, уларни тўғри ўрнатилганлиги бўйича ҳам тушунчалар берилмоқда.

“Маҳалла ҳудудида 2 та кўп қаватли уй бор, - дейди маҳалла газчиси Бобуржон Абдуллаев.– ушбу уй эгаларини айримлари ҳалигача ностандарт газ жиҳозларидан, иситиш печи ёки титанлардан фойдаланиб келишмоқда. Бугун мазкур жиҳозлар талабга жавоб бермаслиги, фойдаланишда хавф юқори бўлишлиги ҳақида тушунтирдик. Ҳатто битта истеъмолчининг хонадонида қўлбола иситиш печи ҳалигача турибди. Дарҳол мазкур печ бузлиди ва фуқарога тавсия ва тушунчалар берилди. Тарғиботлар давомида икки контурли иситиш қозонларнинг ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлишлиги ва уни ҳозирдан бошлаш кераклиги ҳақида гапириб ўтаяпмиз...”
Суҳбатлар давомидаистеъмолчиларга ҳам қандай қилиб кунига камида 1 метр кубдан газ тежаш мумкинлиги тушунтирилди.Керакли вақтда газдан фойдаланиш ёки оддий чой қайнатиш вақтида ўзига керакли миқдордаги сувни қайнатиш каби ҳолатлар билан ҳам қанча газ тежаш мумкинлиги ҳақида маълумотлар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
