Андижонда

Андижонда истеъмолчиларга суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тарғиб қилинмоқда


13.02.2025   511

Қўрғонтепа туманининг Найнаво маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 645 нафар аҳоли суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳисобланадилар. “Қўрғонтепатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан ушбу МФЙда ҳам “маҳаллабай” тизимида иш ташкил этилган бўлиб, ҳар ойнинг белгиланган санасида суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Қўрғонтепатумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

“Туманимизда жами бўлиб 21 068 та суюлтирилган истеъмолчилари мавжуд. Мавсумда маиший газ баллондан фойдаланиш бўйича истеъмолчилар билан суҳбатлар олиб бормоқдамиз. Мана бугун ҳам Найнаво МФЙ ўрамидаги аҳоли хонадонларида тарғибот ишларини давом эттирмоқдамиз,” - дейди биз билан суҳбатда “Қўрғонтепатумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Шоҳрубек Қаҳарамонов.

Бугун қўрғонтепалик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати