Андижонда

АНДИЖОНДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ ОҒИР БЎЛГАН МАҲАЛЛАЛАР АҲОЛИСИ БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА


16.06.2023   1130

Давлатимиз раҳбари Андижонга ташрифи чоғида энг асосий томонлардан бири сифатида тиббиётни ривожлантириш ҳақида тўхталиб ўтган ва бир қанча ташаббусларни илгари сурганди.

Мазкур вазифалар асосида Андижон вилоятида “Саломатлик ойлиги” эълон қилинди. Вилоят ҳокими бошчилигида режадаги ҳаракатлар бугундан амалда кўриниш беришни бошлади.

Андижондаги соғлиқни сақлаш тизими вакиллари ва малакали шифокорлар иштирокида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди.

Жумладан, Андижон давлат тиббиёт институтининг профессор-олимлари ҳамда вилоят тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларидан иборат 17 та гуруҳ шакллантирилди.

Ҳар бир гуруҳ вилоятдаги барча туман ва шаҳарларга юборилиб, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллалар аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

Манба : Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati.