АНДИЖОНДА «КАСБ-ҲУНАР БИЛАН, КЕЛАЖАК САРИ» ШИОРИ ОСТИДА ИЛК БОР БИРИНЧИ БИТИРУВ КЕЧАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
12.07.2022 2481
Андижон шаҳридаги 4-сон касб-хунар мактабида "Касб-ҳунар билан, келажак сари" шиори остида илк бор биринчи битирув кечаси бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти хокими ўринбосари Насибулло Набиевич хамда бошқарма бошлиғи Хуршидбек Бахромовичлар иштирок этди. Байрам иштирокчилари томонидан тайёрланган турли сахна кўринишлари хамда хушовоз хонандалар томонидан куйланган куй ва қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ улашди.


Шунингдек, бугунги кунда мустақил Ватанимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, дунё мамлакатлари орасида юртимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бориши, фарзандларимизнинг интеллектуал салоҳият эгаси, ўз касбининг моҳир устаси, ҳеч кимдан кам бўлмаган авлод бўлиб етишиши учун асос бўлиб хизмат қилиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг, таълим олиш мобайнида жамоат ишларида фаол иштирок этган ва аъло баҳоларга ўқиган жами 332 нафар битирувчининг 82 нафарига имтиёзли дипломлар тантанали топширилди.
Танатана давомида сўзга чиққанота-оналар, таклиф этилган меҳмонлар ўзларининг ҳис-ҳаяжонга тўла тилакларини изҳор этиб, ёшларни самимий муборакбод этишди.
