Андижонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликларига бағишланган семинар ўтказилди

20.03.2025 281
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида энергия тежамкорлигига эришиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликларига бағишланган семинар ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларини миллий илмий-тадқиқот институти” томонидан ташкил этилган мазкур ўқув йиғинида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ҳамда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу семинарда қайта тикланувчи энергия, хусусан яшил энергиядан фойдаланиш ҳозирда мамлакатимиз ривожи учун қай даражада аҳамиятли эканлиги ҳақида маълумотлар берилди. Бундан ташқари ҚФЕС ларини барпо этиш, уларни самарали ишлаши учун севис хизматларини кўрсатиш бўйича ҳам етарлича маълумот бериб ўтилди. Семинар иши давомида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларини миллий илмий-тадқиқот институти” доценти Ғолибжон Қўлдошев маърузалари тингланди.
Семинарда давомида мазу юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказилди яшил энергия бўйича берилган саволларга жавоб топилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати