Андижонда ҳам “Янгийўл тажрибаси” бўйича амалий ишлар бошланди
31.07.2026 22
Президентимиз Шавкат Миризиёевнинг ёқилғи-энергетика тармоғида келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишида энергетика соҳасида жойларда иш ташкил этиш бўйича Янгийўл тумани мисолида амалий ҳаракатларни олиб бориш бўйича топшириқлар берган эди.
Ана шу топшириқларнинг ижросини таъминлаш бўйича вилоят прокуратураси раҳбарлигида Андижон шаҳрида йиғин ўтказилди. Унда коммунал соҳа, маҳаллалар еттилиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок эттилар.
Мазкур йиғинда сўз олган вилоят прокурори М.Абдуҳакимов газ ва электр энергеясини тежаш, эенргиятежамкор ресурслардан фойдаланишни кенг тарғиб этиш, муаммоли ҳисоблагичлар билан ишлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва бошқа масалаларда йиғилганларга топшириқлар берди. Шунингдек, дебитор қарздорликни камайтириш, ноқонуний ёки қоидабузарлик билан фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан кескин чоралар кўриш кераклигини алоҳи таъкидлади.
Йиғин сўнгида ҳар бир ташкилот вакиллари иштирокида махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, назорат тадбирлари ўтказилиши бўйича ишлар бошланди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
