Андижонда

АНДИЖОНДА ҲАЙИТ БАЙРАМИ ОЛДИДАН УМУМХАЛҚ ҲАШАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


30.04.2022   569

Ҳашар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан бошқа тадбирлардан ажралиб туради. Айниқса, Ҳайит байрамлари олдидан ўтказиладиган ҳашар элимизни покликка, ҳамжиҳатликка ундайди. Мазкур тадбирда барча бирдек иштирок этди. Шунингдек, нуронийлар томонидан халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Бугун умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимиз бўйлаб, жумладан, вилоятимизнинг шаҳар-туманларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Унда юртимизни янада обод қилиш ва кўкаламзорлаштириш, хиёбонлар, зиёратгоҳ, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштириш режалаштирилган.

Шунингдек, байрам арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқди.