Андижонда

AНДИЖОНДА КОРЕЙС ТИЛИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ


03.11.2022   396

Aндижон давлат чет тиллари институти ректори Дилшодбек Рустамов ҳамда Жанубий Кореянинг Чежу Ҳалла университети президенти Сун Ҳун Ким ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди.

Aндижон давлат чет тиллари институти ҳамда Чежу Ҳалла университети ҳамкорлигида Aндижонда корейс тилини ўрганиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум ва ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дейилади yuz.uz хабарида.

Унга кўра, ўзаро академик алмашинув, илмий ва инновацион ҳамкорлик бўйича алоқаларни янада кучайтириш ҳамда жорий йилда Aндижон давлат чет тиллари институтида корейс тили ўргатишга мўлжалланган марказ ташкил этилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Жанубий Кореянинг йирик шаҳарларидан бири Чежу шаҳрида 1969 йилда ташкил этилган Чежу Ҳалла университети мамлакатдаги энг нуфузли хусусий олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Бу ерда, асосан, тиббиёт, тил ўргатиш ва бошқа қатор йўналишларда таълим берилади. Ҳозирда мазкур олий таълим даргоҳида олти минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади.