Андижонда

АНДИЖОНДА ҚУРИЛИШ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ


13.08.2022   490

Андижон шаҳридаги «Toshkent Premium» тантаналар саройидаЎзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни байрами нишонланди.

Вилоятимизда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, замонавий архитектура асосида турар жой бинолари қуриш, уларга коммуникация тармоқлари ўтказиш орқали халқимизга қулайликлар яратишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида шаҳар ва туманлардақад рослаётган 7 ва 16 қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилаётганибунга бир мисол бўла олади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳам аҳоли уйлари ва кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, ичимлик суви тармоқлари қуриш, электр тармоқларини янгидан тортиш, ички йўлларини таъмирлаш, кўплаб ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш каби ишларни бажариш бўйича вилоятнинг барча туманларида жадал ишлар бажарилмоқда.

Тадбирга уста бинокорлар, меъмор ва лойиҳачилар, пудратчи ташкилотлар вакиллари, меҳнат фахрийлари, соҳа илғорлари таклиф этилди.

Тадбирда бир гуруҳ соҳа вакиллари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрамда соҳа вакиллари учун бир пиёла чой ташкил этилиб,таниқли санъаткорлар ижросида концерт дастурлари намойиш этилди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.