Андижонда маҳалла газчилари “Hudud mobile” дастури орқали кўпроқ хонадонларга хизмат кўрсатишга эришмоқдалар
04.02.2026 150
Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан “Hudud mobile” дастури ишлаб чиқилди ва том маънода газчиларнинг кўмаксига айланиб улгурди. Мазкур дастурга кўра, ҳар бир маҳалла газчисига топшириқлар келади. Топшириққа кўра, маҳалла газчиси аниқ вазифа асосида ўз ишини ташкил этади ва бу бўйича белгиланган манзилларга бориб, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради. Алоқага чиқмаётган электрон газ ҳисоблаш ускунаси, уларнинг сим картаси ёки қувватлагичларидаги муаммолар истеъмолчи кесимида маълумот сифатида берилади. Маҳалла газчиси эса ана шу муаммоларни бартараф этиб, унинг ечилганлиги ҳақида дастурга маълумотларни киритади. Бу ҳам маҳалла газчисининг ишларини маълум бир маънода енгиллатиш, аниқ вазифа асосида ишлаш учун асосбўлмоқда.
Бахтиёр Абдусаломов ҳам “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида маҳалла газчиси лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. Ходимга шаҳардаги “Боғишамол” йирик ҳудудига кирувчи “Пистамозор”, “Ўзбекистон 20 йиллиги”, “Янги ҳаёт”, “Боғи Эрам” ва “Буюк Ипак йўли” маҳаллалари бириктирилган бўлиб, ушбу маҳаллаларда жойлашган ҳовли ва кўп қаватли уйлардаги истеъмолчилар сони жами 2 минг 570 тани ташкил этади. “Hudud mobile” дастуридан топшириқ олган Б.Абдусаломов кун давомида берилган вазифаларни бажариш билан машғул бўлади. Бир истеъмолчининг газ ҳисоблаш ускунасидаги сим картани янгисига алиштирган бўлса, яна бир ҳисоблагични қувватлагичини янгилайди.
“...Сим карта ёки қувватлагичда муаммоси бор ҳисоблагичларни синхрон қилиш истеъмолчи сарфлаган ва тўпланиб қолган табиий газ ҳажмларини дастурга юборишда қўл келмоқда, - дейди маҳалла газчиси Б.Абдусаломов.- Шу билан бирга истеъмолчиларнинг газ билан боғлиқ мурожаатларини ўрганамиз, камчиликлар аниқланганда бартараф этиш чораларини кўрамиз. Синхрон қилинган ҳисоблагичлар энди кунлик сарфланган табиий газ миқдорини ўз вақтида дастурга юборади ва бу орқали истеъмолчида муаммо ечилишига эришилади...”
Маҳалла газчиси бугунмуаммоларни бартараф этиш асоносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.Шунингдек, табиий газ билан боғлиқ ёнғинлар олдини олиш, ис газидан огоҳ бўлишга оид кенг тартибдаги тарғиботларни ҳам олиб боришмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
