Андижонда

Андижонда мард ўғлонлар сараланди


30.04.2025   702

"Мард ўғлон" бу — нафақат мукофот, балки ёшларнинг мардлик, ватанга садоқат ва жамиятдаги фаол иштирокига берилган юксак баҳо ҳисобланади. Мазкур мукофот жамият равнақига муносиб ҳисса қўшаётган йигитларни эътироф этишда муҳим ўрин тутади.

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Мард ўғлон" давлат мукофоти номзодларини саралаш бўйича ҳудудий босқич бўлиб ўтди. Саралаш жараёнида ҳудуддаги турли соҳаларда фаолият олиб бораётган, ютуқ ва ташаббуслари билан эътирофга сазовор бўлган ёшлар иштирок этди. Номзодлар орасида илм-фан, тадбиркорлик, ҳарбий хизмат, спорт ва бошқа соҳаларда ютуқларга эришган ёшлар бор.

Саралаш комиссияси томонидан жами 48 нафар номзодларнинг шахсий ютуқлари, жамиятдаги фаол иштироки, ватанпарварлик ва инсонпарварлик ишлари чуқур таҳлил қилинди. Вилоят босқичи натижаларига кўра танлаб олинган энг муносиб номзодлар республика босқичида иштирок этадилар.

Назира Убайдуллаева,

Андижон вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси матбуот котиби