Андижонда муҳандис-метрологлар навбатдаги учун ўқув семинари ташкил этилди
13.12.2025 30
Бугунги кунда табиий газ етказиб бериш соҳасига рақамлаштириш тўлиқ жорий этилиб, етказиб берилаётган табиий газ ҳисоби онлайн дастурлар орқали юритилаётган бўлса-да, газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, ўғринча йўллар билан ўзининг чўнтагини ўйлаётганлар ҳам бор орамизда. Юритилаётган табиий газ ҳисоби ўзаро таҳлил этилганда, ана шундай қоида ва қонунбузилишлар фош бўлиб бормоқда. Ўтган бир ой ичида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Комплаенс назорат тузилмалари, соҳа мутахассислари, Ўзэнергоинспекция ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хиодимлари билан биргаликда табиий газдан ўғринча фойдаланаётган 5 та улгуржи ҳамда кичик ва ўрта бизнеч вакиллари аниқланди ҳамда уларга нисбатан 5 млрд 909 млн сўмлик қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Мана шундай ноқонуний фойдаланишни аниқлашда метрология хизматининг хам алоҳида хизмати мавжуд.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида тизимдаги ходимлар учун навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди. Унда шаҳар-туман газ таъминоти бўлимларининг муҳандис-метрологлари иштирок этдилар.
Мазкур ўқув семинарини ўтказишдан асосий мақсад Метрология йўналиши бўйича билимларни мустаҳкамлаш, янги кўникмаларни шакллантириш, соҳага оид қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва янгидан жорий қилинган қонун ҳужжатлари билан таништириш, замонавий янги газ сарфини ҳисоблаш жиҳозларидан амалда фойдаланиш бўйича тушунчалар беришдан иборат бўлди. Машғулот давомида соҳага оид бошқа кўплаб қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Асака тумани “Ахтачи” МФЙ ҳуддида ташкил этилган “Ўқув амалиёт” марказида ҳисоблагичлар, уларнинг турлари, табиий газни газ тарқатиш шохобчасидан то хонадонга боргунга қадар етказиб бериш босқичлари ҳақида маълумотлар берилди.
Назарий машғулотлар якунидан сўнг мутахассислари “Кўмакай” автоматик газ тарқатиш шохобчасида жойлашган саноат коллекторида истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлари билан боғлиқ ҳолатлар бўйича кўргазмали машқлар ташкил қилинди. Хусусан, газ ҳисоблагичларни қай тартибда бир марталик тамға билан тамғалаш, уларни ишлаш шароитлари, ўзгаришлар ва ташқи таъсирни аниқлаш ҳолатлари бўйича тавсиялар олдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
