Андижонда

АНДИЖОНДА НАВРЎЗ АЙЁМИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ДАСТУРИ БОШЛАНИШ АРАФАСИДА


20.03.2022   1257

Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрамдир. Наврўз деҳқончилик ишларининг бошланиши, янги мавсумга кириш вақти саналади. Унда оммавий халқ сайиллари уюштирилиб, сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара каби тансиқ таомлар пиширилади. Ҳар йили мамлакатимиздаги барча шаҳар ва қишлоқларда байрам сайллари, томошалари, ўтказилади.

Шукуҳли бу кунларда вилоятимизда «Ассалом Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» дея номланган бош ғоя асосида байрам кўтаринки руҳ ва савияда нишонланмоқда. Унда нуронийлар, меҳнат фахрийлари, давлатимизнинг юксак унвонларига, орден ва медалларига сазовор бўлган ҳамюртларимиз, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ишлаб чиқариш илғорлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқдалар.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.