Андижонда

АНДИЖОНДА ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА САРАЛАШ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


03.07.2022   645

Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари коллежининг биносида Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил қилинган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳонлар 3 сменада ташкил қилинган бўлиб, соат 08:00, 13:00, 18:00 да ўтказиляпти. Тест саволлари мактаб дарсликлари бўйича тузилган бўлиб, имтиҳонда ўқувчининг асосан мантиқий фикрлаш қобилиятлари текширилмоқда.

Имтиҳоннинг 1- сменасида 1650, 2- сменасида 1650, 3- сменасида 1523 нафар иқтидорли ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.