Андижонда

АНДИЖОНДА РАМАЗОН ҲАЙИТ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА (+фоторепортаж)


02.05.2022   302

Бу йил Ўзбекистонда Рамазон Ҳайит байрами кенг нишонланмоқда. Республикамизнинг барча туман, маҳалла, чекка қишлоқ ва овулларида, маданият ва истироҳат боғларида барча шароитлар яратилиб, маҳалла гузарларида савдо хизмати шахобчалари фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятимизда ҳам жорий йил 30 май куни ташкил этилган умумхалқ хашарида кўчалар, хиёбонлар, мавжуд қадамжолар, тарихий обидалар ва қабристонларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ва бу эзгу ишлар давом этмоқда. Ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди. Бозорларда тўкин-сочинлик, озодалик, тартиб-интизом таъминланиб, маҳсулотларнинг нархлари 10-15 фоизга пасайтирилиши кузатилди ва бу ҳолат фуқароларимизнинг кайфиятини кўтариб уларга байрамона қувонч бахш этмоқда.

Шунингдек, байрамни кўтаринки руҳданишонлаш мақсадида шаҳримизнинг барча ҳудудларида тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Болалар боғида халқ сайли бўлиб ўтмоқда.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.