Андижонда

АНДИЖОНДА РАМАЗОН ҲАЙИТ НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ


02.05.2022   322

Бугун, 2 май куни эрта тонгда вилоятимиз бўйлаб 177 та жоме масжидда 299 815 нафар намозхонРамазон ҳайити намозини адо этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ҳайит намозини адо этиш учун йиғилган намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарурий ишлар амалга оширилди. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Масжидларда Ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди. Шунингдек, Ҳайит байрами фазилатлари борасида маъруза қилинди.