Андижонда соҳа ходимлари фарзандлари учун “Янги йил саргузаштлари” намойиш этилди

24.12.2024 1222
“Болажонлар қўғирчоқ театри саҳнасида Янги йил байрами тантаналарини нишонлашгани янада завқли бўлди, — дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматқулова. – Ахир бу байрамни ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ кутадиган улардир. Қорбобода совғалар, арча атрофида шеър айтишлар, турли хил ўйинлару мазали конфетлар. Агар эртаклар намойиши бўлса, болажонларнинг қувончига қувонч қўшилади”.
Янги йил муносабати билан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари ходимлари фарзандлари учун “Янги йил саргузаштлари” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Унда Андижон вилояти қўғирчоқ театри актёрлари томонидан спектакл намойиш этилди. Эртакнамо саргузаштларга бой ушбу спектаклда соҳа ходимларининг дилбандлари маданий ҳордиқ чиқариб, ўзгача таассуротга эга бўлдилар.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати