Андижонда соҳа ходимлари орасида коррупцияни олдини олиш бўйча тарғиботлар олиб борилмоқда
05.02.2025 205
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими мутахассисилари соҳа ходимлари орасида профилактик суҳбат ўтказдилар. Унда “Яхши” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги “Полосон” кўчасида “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчилари билан суҳбатлашилди.
“...Менинг ҳудудимда 9 та МФЙ ўрамида 10 мингдан ортиқ истеъмолчи бор, - дейди ҳудуд устаси Ғолибжон Расулов. – “Яхши” МФЙ маҳалла газчиси Назиржон Болтабевга бириктирилган. Бугунги профилактик суҳбат давомида тармоқлар назоратдан ўтказилди, ноқонуний уланиш эҳтимоли бор деб топилган ҳолатлар бартараф этилди. Бошқа газчиларимиз билан ҳам мана шундай тадбирларни кунора ўтказиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсияларини олдик..”
Суҳбат давомидамутахассис Т.Расулов соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, коррупцияга қарши кураш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганлиги, бу иллатни йўқ қилишда барча бир тану бир жон бўлиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, соҳани коррупциядан холи тизим қилиш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш, ҳалол меҳнат қилиш, ноқонуний ишлар, тармоқдаги уланмалар ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати