Андижонда соҳа ходимлари орасида мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштирилиши юзасидан семинарлар ўтказилмоқда
10.04.2026 22
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарув раисининг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ҳам ҳудудлараро семинар-тренинглар бошланди. Асака туманида бўлиб ўтган семинарда Филиал Кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Н.Абдиева, Бошланғич касаба уюшмаси раиси Г.Маматхўжаева, “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупсияга қарши сиёсатини амалга ошириш” бўлими бошлиғи А.Юнусов ҳамда “Назорат ва мурожаатлар билан ишлаш” бўлими мутахассиси Б.Тўхтасиновлар иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар.
Семинар давомида истеъмолчилар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиш ва бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, ходимларнинг хизмат фаолиятида одоб-ахлоқ, касбий этика, коррупцияга йўл қўймаслик ва муомала маданиятига қатъий риоя этишлари юзасидан муҳим тавсиялар берилди.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
