Андижонда

Андижонда соҳа ходимлари учун Наманганга саёҳат ташкил этилди


12.05.2025   560

Ички туризмни ривожлантириш, аҳолининг маънавий камолотини шаклантириш, дунёқарашини кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда. Хусусан, мамлакатимиз раҳбари томонидан юртимиздаги тарихий қадамжолар билан яқиндан танишиш, гўзал масканларда бўлиб, маданий ҳордиқ чиқариш учун ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “Оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилиниши айтилган эди.

Шу мақсадда, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида меҳнат қилиб келаётган Афғон уруш қатнашчилари, шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимларининг ходилари ҳамда касаба уюшма фаолларидан иборат бир гуруҳ ходимлар учун Филиал Бошланғич Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган сиҳатгоҳга 3 кунлик саёҳат ташкил этилди. Саёҳат доирасида Косонсойнинг гўзал табиати, ўзига хослиги ходимларга завқ бағишлади, қувонч улашди.

Шунингдек, ҳордиқ давомида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мусобақада иштирокчилар спортнинг волейбол, сузиш, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашди. Ўйин сўнгида ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ҳудудгаз Андижон газ таъминоти филиали матбуот хизмати.