Андижонда

Андижонда соҳа муҳандислари учун семинар ташкил этилди


12.09.2024   255

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида туман-шаҳар бўлимларнинг муҳандислари ва саноат хавфсизлиги бўйича муҳандислар учун ўқув семинари ташкил этилди.

“Бундай семинар ва ўқув ишларини мутахассисларимиз учун тез-тез ташкил этишни режа қилганмиз, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг саноат хавфсизлиги бўйича муҳандиси Муҳаммадсоли Қосимов. – вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқдамиз. Бу сафарги семинаримиз ҳам соҳа ходимлари учун фойдадан холи бўлмайди, албатта..”

Андижон вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ўқув маркази томонидан ташкил этилган мазкур семинарда фуқаро муҳофазаси бўйича тегишли мавзуларда маърузалар қилинди.Унда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари,муҳофаза қилиш ишлари ва уларни ташкил этиш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга тайёргарли тадбирлари,махсус объектларни вазиятларда барқарорлигини таъминлаш, ҳимояланиш даражаси ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати