Андижонда

Андижонда соҳадаги ёшлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди


09.04.2026   47

Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида Юртбошимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг шу пайшанба кунида вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши белгилаб берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директори Давронбек Аҳмедов вилоят газ соҳасида меҳнат қилаётган ёшлар вакиллари билан учрашган ва уларнинг фикр-мулоҳазалри ҳамда таклифлари тинглаганди. Ана шундай учрашувлардан бирида ёшлар томонидан стол тенниси бўйича мусобақа ўтказиш таклифи берилиб, мазкур таклиф қўллаб-қувватланганди.

Андижон шаҳридаги 2-сон спорт мактабида орасида спортнинг стол тенниси тури бўйича “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали раҳбари кубоги учун мусобақа ўтказилди. Унда Филиал ва унинг шаҳар-туман бўлимларида меҳнат қилувчи 100 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.

“...Бизга яратилган шароитлардан барча ёшларимиз миннатдор, - дейди Филиалнинг спорт тарғиботчиси Зиёдулло Турғунов. – Раҳбаримиз билан дастлабки учрашувда мазкур мусобақани ўтказиш таклифини бергандим. Мана бугун Филиал раҳбари кубоги учун мазкур баҳсларни ўтказмоқдамиз. Бундан ёшларимиз хурсанд, нафақат стол тенниси ўйнашмоқда, балқи ўзаро танишиб, соҳага оид ва бошқа йўналишларда ҳам фикр-мулоҳазар алишмоқдалар...”

Дастлаб барча йиғилганларни Филиал директори Давронбек Аҳмедов табриклаб, иштирокчиларга омад тилади. Сўнгра мусобақага старт берилиб, қуръа жараёнидан сўнг ўйинлар бошланди. Муросасиз кечган баҳсларда барча иштирокчилар ўз омадларини синаб кўрдилар.

“...Мазкур мусобақа ўтказилишидан асосий мақсад соҳа ходимлари ўртасида ҳам Олимпия ўйинлари туркумига кирувчи спорт турларини янада оммалаштириш, ишдан бўш вақтларида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун имконият яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир..” – дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти бўлими бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаева.

Мусобақада совриндорларга замонавий ноутбук, телевизор ҳамда Ipad тақдим этилди. Энг иродали ва маҳоратли спортчилар ғолибликни қўлга киритди. Якунда шоҳсупанинг юқори нуқтасига “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлимининг маҳалла газчиси Собиржон Мухтаров кўтарилган бўлса, иккинчи ўринга Филиалнинг Йирик истеъмолчилар билан ишлаш бўлими етакчи муҳандиси Хожиакбар Иномжонов муносиб кўрилди. “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлимининг яна бир маҳалла газчиси Жасурбек Ҳакимов эса мазкур мусобақанинг кучли учлигига якун ясаб берди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати