Андижонда суюлтирилган газ борасидаги муаммолар ўрганилмоқда

08.05.2025 291
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари Тоҳиржон Турдиев бошчилигидаги тегишли бошқармалар раҳбарлари ва мутахассислари иштирокидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб бериш борасидаги муаммо ва камчиликларни ўрганмоқда.Кеча ўрганиш доирасида Андижон туманидаги “Зангибобо” ва Андижон шаҳридаги “Ғайрат” МФЙларида аҳоли вакиллари билан учрашилди.
Учрашув давомида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизимида истеъмолчилар билан суҳбатлашилди. Дастлаб Андижон туманидаги “Зангибобо” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Мевазор-1” кўчаси бўйлаб ҳар бир хонадон вакиллари билан учрашилди. Бунда суюлтирилган газ етказиб беришда ID карталардан фойдаланиш, суюлтирилган газ учун тўлов масаласи, етказиб бериш муддатлари ҳақида сўровлар ўтказилди. Шунингдек аҳолининг газ ходимларининг аҳоли билан мулоқоти, улардаги ички маданият ва муносабатлар ҳақида сўралди.
Шунингдек, Андижон шаҳридаги “Ғайрат” МФЙнинг “Анорзор” кўчасидаги фуқаролар билан учрашувларда ID карталардан фойдаланиш бўйича тавсия ва тушунчалар берилди. “Е-газ” дастури, онлайн тизимнинг ишлаши бўйича кенг маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, ҳар бир IDкарталар махсус базадаги маълумотлар билан солиштирилиб, газ етказиб беришнинг аниқ таҳлиллари амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ фаолияти жойларда давом этмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати