Андижонда

Андижонда суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати мутахассислари учун республика семинари ташкил этилди


18.08.2025   121

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан Филиаллар директорларини суюлтирилган газ бўйича ўринбосалари, Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бошлиқлари ва тегишли йўналишдаги мутахассислар иштирок этдилар.

Дастлаб “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида республикадаги истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришдаги онлайн тизим, унга киритилган ўзгартиришлар, хусусан, FaceID тизими, автотранспорт воситаларига ўрнатилган 360 градусли камералар, локациларни белгиланиши ва бошқа янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

“... Мазкур янгиликларнинг барчаси остида битта мақсад ётади, - дейди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Маҳалла истеъмолчиларига суюлтирилган газ етказиб бериш бошқарма бошлиғи Акмалжон Жўраев. – Бу тизим орқали етказиб берилаётган газни ўз эгаси етиб бориши таъминланади. Коррупцияни олди олинади, шаффофлик юзага келади. Шунингдек, бугун бизда республика бўйлаб қайси автотранспорт воситаси қаерда ҳаракатланаяпти, маший газ баллонлари ўз эгаларига етиб боряпти йўқми, буларни барчасини кузатиш имконияти туғилди...”

Семинарнинг назарий қисмидан сўнг иштирокчилар Андижон шаҳри “Шолдирама” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларни газ билан таъминлашда Япония технологияси асосида ташкил қилинган газ етказиб бериш пункти билан танишдилар. Сўнгра, Асака туманида жойлашган оғир қолдик тўкиш жараёнлари, “Асака” газ тўлдириш шохобчасида амалга оширилаётган модернизация жараёнлари, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Ўқув амалиёт маркази”да бўлишиб, янгиликлардан маълумот олдилар. Семинар Андижон туманидаги “Тошлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш жараёнларини ўрганиш ишлари билан якунига етказилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати