Андижонда суюлтирилган газ етказиб беришда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича тарғиботлар давом эттирилмоқда

04.01.2025 862
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими ходимлари газ тўлдириш шохобчаларида бўлишиб, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизматининг чилангар ва ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар олиб бордилар.
Дастлаб “Ширин за сервис” МЧЖ қарашли ГТШда шаҳар-туманларнинг газ етказиб берувчи чилангарларига аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, коррупцияга йўл қўймаслик, бу масалада нақд пул муомаласи ва нархни сунхий ошириш кабиларга йўл қўймаслик бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, “Е-газ” дастури, онлайн тартибда иш юритиш, ID карталардан фойдаланиш, назорат тарозиларининг созлиги кабилар ҳақида ҳам эслатиб ўтилди.
Тарғибот давомида бўлим ходимлари томонидан оғир қолдиқларни тўкилиши, маиший газ баллонларига суюлтирилган газни белгиланган норма асосида қуйилаётганлиги ҳам назоратдан ўтказилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати