Андижонда

Андижонда суюлтирилган газ етказиб беришда коррупцияга йўл қўймаслик ҳамда мурожаатлар билан ишлаш бўйича тарғиботлар давом эттирилмоқда


14.04.2026   32

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг ходимлари газ тўлдириш шохобчаларида бўлишиб, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизматининг чилангар ва ҳайдовчилари билан профилактик суҳбатлар олиб бордилар.

Дастлаб “Ширин газ сервис” МЧЖ қарашли газ тўлдириш шохобчасида шаҳар-туманларнинг газ етказиб берувчи чилангарларига аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, коррупцияга йўл қўймаслик, бу масалада нақд пул муомаласи ва нархни сунхий ошириш кабиларга йўл қўймаслик бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, “Е-газ” дастури, онлайн тартибда иш юритиш, ID карталардан фойдаланиш, назорат тарозиларининг созлиги кабилар ҳақида ҳам эслатиб ўтилди.

Шунингдек, тарғибот давомида истеъмолчилар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида, сифатли ва шаффоф кўриб чиқиш, аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Чилангарларга 2026–2028-йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти,ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини кенг жорий этиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур тарғиботларда Филиал Кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Н.Абдиева, Бошланғич касаба уюшмаси раиси Г.Маматхўжаева, “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупсияга қарши сиёсатини амалга ошириш” бўлими бошлиғи А.Юнусов ҳамда “Назорат ва мурожаатлар билан ишлаш” бўлими мутахассиси Б.Тўхтасиновлар иштирок этиб, ўз йўналишлари бўйича долзарб масалалар юзасидан маърузалар қилдилар.

.“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати