Андижонда

Андижонда табиий газдан қарздорликларни ундириш чоралари кўрилмоқда


06.02.2026   109

Бугунги кунда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасидааҳоли хонадонларига ўрнатилган замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари орқали етказиб берилаётган табиий газ автоматик тарзда ҳисобланмоқда.Афсуски,истеъмолчилар орасида ўз мажбуриятларини бажармай, табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан унга совуққонлик билан қараётганлар ҳам топилади. Натижада, фуқаролар орасида қарздорлик сабаб табиий газ бериш тўхтатилган ёки юқори қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар ҳам мавжуд. Ушбу истеъмолчиларга қарздорлигидан аввал смс-хабарномалар юборилган бўлсада, табиий газдан фойдаланишда давом этган ва натижада юқоридаги қарздорлик келиб чиққан.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

2026-йилнинг Январ ойида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Юридик бўлими томонидан 8 нафар юридик шахслардан 7 млрд 237 млн 855 минг 256 сўм қарздорликни ундириш юзасидан иқтисодий судларга аризалар киритилди. Шунингдек, 335 нафар фуқаронинг 1 млрд 463 млн 649 минг қарздорлиги бўйича фуқаролик судларига даъво аризалари киритилди.

Филиалнинг Юридик бўлими томонидан Иқтисодий ишлар бўйича Андижон туманлараро судига 2026 йил 14 январ куни “Ўзйўлкўприк” кластерининг Андижон филиали давлат муассасаси истеъмол қилинган табиий газ қарздорлигини ундириш тўғрисида 876 млн 526 минг 200 сўмлик даъво аризаси киритилиб, суд томонидан мазкур даъво ариза қаноатлантирилишига эришилди. Шунингдек, фуқаро Ф.К. томонидан Андижон шаҳри “Гумбаз” МФЙ “Охунбобоев” кўчаси 156-уйда жойлашган новвойхонада табиий газ тармоғига лойиҳа-техник ҳужжатларсиз ўз бошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва тегили тартибда далолатнома расмийлаштирилган эди. Мазкур далолатномага асосан 46 млн 076 минг 852 сўм зарар Жамият фойдасига ундирилди.

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.

Лочинбек Юнусов,

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали юридик бўлим бошлиғи