Андижонда

АНДИЖОНДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИГА ЁРДАМ БЕРМОҚЧИ БЎЛГАН ИШ ЮРИТУВЧИ УШЛАНДИ


15.02.2022   724

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳар уй-жой фондларини бошқариш, давлат ордери ва маълумотномалар бериш маркази ДУКнинг ғазначи иш юритувчиси М.Ш. фуқаро М.гаАндижон шаҳрида янги қурилаётган арзон уй-жойлардан бирини сотиб олиш учун субсидия маблағи ажратилишида танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: t.me/Department_uz