АНДИЖОНДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН КЕНГ НИШОНЛАНДИ
18.11.2024 739
1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилганидан сўнг ўша йилнинг 18 ноябрида Олий Кенгашнинг VIII сессиясида янги мустақил давлатнинг миллий рамзларидан бири – давлат байроғи қабул қилинган.
Шу сабаб, ҳар йили «18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун»и сифатида юртимизда кенг нишонланади.
Бугун Андижонда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан “Юрт байроғи – миллат ғурури” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокимлиги,вилоят бошқармалари, вилоятидаги ҳарбий қисмлар, ички ишлар, миллий гвардия, ўқувчи ва талаба ёшлар, уюшмаган ёшлар вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар юртимиз байроғи нафақат Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи, балки халқимизнинг, шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган турли миллат ва элатларнинг тинчлиги, ҳамжиҳатлиги тимсолига айланганлиги, у юртдошларимиз қалбига фахр-ифтихор туйғусини солиб, уларни тинчликка, эзгуликка, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муқаддас рамз эканлиги таъкидладилар.
– Юртимиз байроғи ҳар биримиз учун азиз ва муқаддасдир, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбариАбдулҳамид Нурматов. – Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ҳамюртларимизнинг миллий байроғимизга бўлган ҳурматини оширишга, қалбларида байроғимизни ардоқлаш, асраб-авайлиш, ундан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган десак, адашмаган бўламиз.
Тадбирда ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган мусиқий оҳанглар барчага байрамона кайфият бағишлади.
Тадбир якунидакуч тузилмалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида парад бўлиб ўтди.
Юртимиз байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган бу каби тадбирлар Андижоннинг барча туман ва шаҳарларида юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтмоқда.
auz.uz online гуруҳи.