Андижонда

АНДИЖОНДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КАСАЛХОНАДАГИ БЕМОРЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМ СОВҒАЛАРИНИ УЛАШДИ


31.12.2022   724

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан Янги йил байрами арафасида ҳар йили касалхонада ётган беморлар ҳолидан ҳабар олиш, уларга байрам совғаларини улашиш Андижонда анъанага айланган.

Эрта тонгда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, даволанаётган беморлар ҳамда туғруқ масканларида қўшалоқ байрамни нишонлаётган хотин-қизларни Янги йил байрами билан қутлади.

Дастлабки йўқлов Андижон вилояти Перинатал марказидан бошланди. Жараёнда вилоят раҳбари мўътабар аёллар ва уларнинг чақалоқларининг ҳолидан хабар олди. Улар билан мулоқотлари давомида янги меҳмонларнинг қадами қутлуғ бўлиб, Янги йил юртимиз ва халқимиз учун омадли келишини тилади. Барчани қутлаб, байрам совғаларини улашди.

Шунингдек, вилоят раҳбари болалар шифохоналарида ҳам бўлиб,у ердаги даволанувчиларга ҳам қувонч улашди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.