Андижонда

Андижонда волейбол бўйича Бошқарув раиси кубогининг саралаш босқичи ўтказилди


17.06.2026   39

Андижонда спортнинг волейбол тури бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖБошқаруви раиси кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг саралаш босқичи ўтказилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” ва “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиаллари жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар.

“... Бундай ўйинлар ходимларимизнинг нафақат соғлом турмуш тарзи асосида ишлашларини, балки ўзаро дўстлик ва бирдамликни акс эттиради, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшмаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаева. – Бошқарув раисимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамизки, Жамият тасарруфидаги барча филиаллар ҳамда шаҳар-туман бўлимларида спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, спортнинг жуда кўп турлари бўйича мусобақаларнинг мунтазам ўтказиб борилиши ходимларга янада қўллаб-қувватлаш бўлмоқда..”

Ўйин олдидан жамоалар ўзаро саломлашиб, тайёргарлик кўрдилар. Сўнгра муросасиз баҳс бошланди. Ҳар бир тўп отишлар, ҳимояланишдаги ҳаракатлар, ўзаро бирдамлик ва қўллаб-қувватлов асосидаги қизғин ўйинлар жамоаларнинг маҳоратларини синовда ўтказди. Якунга кўра, 3:0 ҳисобида ғолиб бўлган Наманган вилояти вакиллари мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати