Андижонда

АНДИЖОНДА ЯНГИ ВА ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФАДАГИ ВИЛОЯТ ПЕРЕНАТАЛ МАРКАЗИ ОЧИЛДИ


28.08.2022   590

Марказ 21 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилди.

100 ўринга эга туғруқхона таъмирланиб, ҳамда қўшимча бинолари янгитдан қурилиб, мустақиллик байрами олдидан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги уш бу масканхалқ учун хизмат қилишига тилак билдирди.


Шифо масканида туғруқни қабул қилиш, уни муваффақиятли амалга ошириш, она ва чақалоқ соғлиғини муҳофаза қилиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан туғруқ зали, операция хоналари замонавий тарзда жиҳозланган. Палаталар ҳам талаблар даражасидаги жиҳоз ва қурилмалар билан таъминланган.

-Ушбу масканда беморлар учун барча қулайликлар мавжуд, - дейди «Зиё 2002 МХ» қурилиш ташкилоти раҳбариИсроилжон Комилов. - Биз қурувчиларимиз билан бор имкониятларимизни ишга солиб бинони янгиддан замонавий кўринишда бунёд этдик. Айниқса, масканоҳирги русумдаги замона талабидаги жиҳоз ва тиббий ашёлар билан таъминланганлиги билан бошқалардан ажраб туради. Марказ ҳозирча Мамлакатимизда ягона.