АНДИЖОНДА ЙИЛИГА 300 МИЛЛИОН ДОНА БИР МАТАЛИК ШПРИЦ ВА СИСТЕМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИГА ЭГА КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ
21.03.2022 2120
Наврўз умумхалқ байрами арафасида вилоятимизда қатор ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолияти йўлга қўйилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.
Бугун Андижон туманининг Жевачи маҳалласида "EMERY PHARMA" МЧЖ томонидан ташкил этилган тиббий шприц ва системалар ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирди.
Мазкур корхонананинг умумий лойиҳавий қиймати 87,9 миллиард сўмни ташкил этади. Корхонада йилига 300 миллион дона бир маталик шприц ва системалар ишлаб чиқарилади. Натижада 98 миллиард сўм маблағ бюджетга йўналтирилади.
Янги бинода 200 нафардан зиёд ишчи-хизматчиларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилган.
«andijonnoma.uz» online гуруҳи.
