Андижонда

АНДИЖОНДА ЁШЛАР ФОРУМИ ОЛДИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ


04.12.2021   328

Андижон вилоятида 18-25 декабрь кунлари 2021 йил давомида эришилган натижалар сарҳисоби ва истиқболдаги режаларни белгилашга бағишланган «Ўзбекистон ёшлар форуми - 2021» ўтказиш белгиланган.


Шу муносабат билан 4 декабрь куни Савдо-саноат палатаси биносида ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогерлар ҳамда бир қатор ёшлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда «Ёшлар форуми» доирасида қилинадиган ишлар айтиб ўтилди. Жумладан, тадбирларга ҳудудлардан ёшларнинг иштирокини «COVID-19» тести топширган ҳолда ташкил этиш таькидланди.