Андижонда

Андижонда замонавий ва қулай электробуслар ишлаб чиқарилади


16.01.2024   917

Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегациямизнинг Хитой давлатига амалий ташрифи давомида Андижонда жамоат транспорти қатнови, йўловчи ташиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш борасидаги масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Сир эмас, вилоятимизда хусусий йўналишдаги таксилар қатнови жуда тиғиз. Ҳаво сал айниса, ёнилғи нархи кўтарилса, ҳайдовчилар йўл ҳақини истаганича белгилаб олишади. Бу албатта, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Мана шу муаммоларга оқилона ечим топиш вилоят раҳбарларини ўйлантириб келаётгани ҳам сир эмас. Хитойлик инвесторлар билан музокаралар давомида экологик жиҳатдан тоза бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилди.

Лойиҳа амалга ошгунига қадар, инвесторлар томонидан Андижонга 100 та замонавий электробуслар олиб келиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган.