Андижонда жорий йилги мавсум учун барча шаҳар-туман бўлимлари шай ҳолатга келтирилди
05.11.2024 451
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалида шаҳар-туман бўлимларининг бош муҳандислари ҳамда газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бўлими бошлиқлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, газ ва электр хавфсизлиги, фавқулотда ҳолатларни ўрганиш ҳамда уларни олдини олиш бошқармаси" бошлиғи Абдусаттор Қаюмов иштирок этди.
“...Жорий йилги мавсум учун барча шаҳар-туман бўлимлари шай ҳолатга келтирилган, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров. – Жумладан, жойларда авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш учун заҳира материаллари тайёрланди. Ҳар бир бўлимда чилангарлар ва пайвандчилардан иборат навбатчилик гуруҳлари тузилган...”
Учрашув давомида 2024-2025-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги, шунингдек мавсум давомида аҳолига табиий газни бир маромда етказиб бериш, истеъмолчилар орасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғиботларни кучайтириш, авария-диспетчерлик хизматлари ва авария-тиклаш гуруҳларининг доимий фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бошқа масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати