Андижонда

АНДИЖОНДАГИ 177 ТА ЖОМЕ МАСЖИДИ ҲАМДА “САЙИД МУҲЙИДДИН МАҲДУМ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИ ЎҚИЛДИ


09.07.2022   2509

Бугун халқимизга мана шундай асрий орзулар рўёбини туҳфа этган улуғ неъмат – истиқлолимизга, тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳар бир юртдошларимиз қалбида жўш урмоқда.

Қурбон ҳайити намози вилоятдаги 177 та жоме масжиди ҳамда “Сайид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юртида ўқилди. Барча Ҳайит намозлари ўқиладиган масжидларда намозхонлар учун зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратилган.

ШунингдекҲайит намози ўқиладиган масжидларда тозалик, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилиб доимий назоратда бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Қурбон ҳайити байрами Андижонда кўтаринки кайфиятда ўтмоқда.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.