Андижондаги 27 мингдан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланади

18.06.2025 150
Бугунги кунда вилоятимизда 270 мингдан зиёд табиий газ истеъмолчилари мавжуд. Истеъмолчиларга 5700 км газ қувурлари орқали табиий газ етказиб берилмоқда.
2025-2026-йиллар куз-қиш мавсумида вилоят аҳлини бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминотикуз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 2.3 км газ қувурларини мукаммал таъмирлаш ҳамда 3.5 км газ қувурларини реконструкция қилиш режалаштирилган.Унга кўра, Андижон шаҳридаги “Нодира” кўчасидаги ер ости ўрта босимли тармоқнинг 700 метрли қисми, Асака тумани “Барака” МФЙ ҳудудидаги тармоқнинг 1 кмлик қисми таъмирланиши кўзда тутилган бўлса,Хўжаобод туманидаги “Баҳрин” маҳалла фуқаролари йиғинига тортилган диаметри 273-мм бўлган 2.2 кмлик қувурнинг ер ости ўрта босимли газ тармоғинининг 600 метрлик қисми мукаммал таъмирланди. Натижада 2653 та хонадондаги табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.
“...Тармоқларни қайта реконструкция қилиш ишлари режасига кўра 3.5 км узунликдаги тармоқларнинг хизмат муддати янада узайтирилди, - дейди Филиал бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров.Андижон шаҳридаги “Истиқлол” МФЙ йўналишидаги 3.2 км лик ер усти ўрта босимли газ тармоғинининг 1.5 км қисми, Хўжаобод туманидаги“Баҳрин” МФЙ ҳамда Избоскан туманидаги “Бештерак” МФЙ ўрамидаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи 2.8 кмлик ер ости ўрта босимли газ тармоғинининг 21.2 кмлик қисми реконструкция қилинади...”
Табиий газни етказиб беришда нафақат газ қувурлари балки, газ тарқатиш қурилмаларининг ҳам ўрни беқиёс. Шу кунга қадар вилоятдаги мавжуд 1031 дона газ тарқатиш қурилмаларининг 463 таси соҳа ходимлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилди. Туманлардаги 30 та қурилмаларида мукаммал таъмир ишлари олиб борилиб, хизмат муддатлари янада узайтирилди. Белгиланган режага кўра, 135 км газ қувурларини газ қувурларини босим остида синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш белгиланган бўлиб, амалда ишлар давом эттирилмоқда. Соҳа ходимлари томонидан 223 км ер усти газ қувурлари бўёқланди. Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида 855 км узунликдаги ер ости газ қувурларини ҳолатини махсус асбоб ёрдамида текшириш режалаштирилган эди. Мутахассислар томонидан 516 км газ қувурлар ҳолати текширилиб, режа 60 фоизга бажарилди ва 3-чорак даврида ҳам текширув ишлари давом эттирилади.
Юқорида келтирилган бари ишларнинг бажарилиши натижасида 110 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 27 мингдан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати