Андижондаги барча газ таъминоти бўлимларида ёшлар учун спорт майдончалари ташки этилди
05.03.2026 135
Президентимиз раислигида ўтказилган видео-селектор йиғилишида Юртбошимиз ташаббуси биланҳар ҳафтанинг шу пайшанба кунида вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” ўтказилиши белгилаб берилди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали директори Давронбек Аҳмедов вилоят газ соҳасида меҳнат қилаётган ёшлар вакиллари биланучрашган эди.
Ёшлар билан суҳбат давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда талаб-истаклари тингланган эди. Филиалнинг Йирик истеъмолчилар билан ишлаш бўлими мутахассиси Зиёдулло Турғунов Филиал ва унинг шаҳар-туман бўлимларида спорт майдончаларини ташкил этиш таклифини киритган эди. Мазкур таклиф Филиал раҳбарияти томонидан қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилганди.
“... Киритиган таклифимни тез орадаамалга ошганидан мамнунман, - дейди Зиёдулло Турғунов. – Президентимиз спортёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлишини ҳамиша таъкидлаб келадилар. Биз уйдан ҳам кўпроқ вақтимизни ишда ўтказамиз. Бўш вақтларимизда эа спорт билан шуғулланиш ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлишимизда ёрдам беради..”
Қисқа муддат давомида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимларидан соҳада фаолият кўрсатаётган ёшлар учун махсус спорт майдончалари ташкил этиллди. Ҳозирда ҳар бир ГТБ биносида турник ва бруслар ҳамда стол тенниси учун керакли жиҳозлар тахт ҳолга келтирилди ва газчилар ундан фойдаланишмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
