Андижонда

Андижондаги ҳар бир газ таъминоти бўлимида куз-қиш мавсуми учун заҳира омборалари яратилди


14.10.2025   251

Истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда газ қувурлари асосий вазифани бажаради ва уларнинг созлиги соҳа ходимлари томонидан доимий равишда назорат қилибборилади. Агарда қувурларда турли носозликларни юзага келса, уни бартараф этишда тезкорлик ва пухталик талаб этилади. Мана шундай ҳолатда заҳира материалларининг мавжудлиги носозликни тезкорлик билан бартараф этишдақўл келади ва истеъмолчининг табиий газ таъминоти қисқа вақт оралиғида тикланади. Ана шу мақсадда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимларида заҳира материаллар омбори тайёрланди ва мавсумга тахт қилиб қўйилди.

“Заҳира омборини яратишда мавсумда энг керакли бўладиган эҳтиёт қисмларни жамлашга ҳаракат қилдик, - дейди “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Акрамжон Мирзааҳматов. – Умуман олганда, 45 турдаги эҳтиёт қисмлар омборга заҳира қилинди. Қишда авария ҳолат юзага келадиган бўлса, уни зудлик билан бартараф этиш учун барча шароитларимиз етарли...”

Бугун Филиал ва унинг бўлимларида авария-диспетчерлик қисмларининг ҳам доимий навбатчилик гуруҳлари ташкил этилган. Бунда махсус автотранспорт воситаси, битта пайвандчи ҳамда 2 нафар чилангар 24 соат давомида мурожаатларни қабул қилади ва уларни зудлик билан бартараф этиш чоараларини кўради. Барча гуруҳлар махсус мобил алоқалар билан таъминланган бўлиб, вилоят марказий нозимлик хизматига келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан етказиш учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

“Асосий мақсадимиз, мавсумни беталофат ўтказиш. Бунда барча бўлимларимизда заҳира омборлари тўлиқ шакллантирилиб бўлинди. Шунингдек, вилоят марказий омборимизда ҳам қўшимча заҳира эҳтиёт қисмларимиз мавжуд. Турли ўлчамдаги қувурлар, карбид, пайвандлаш учун бошқа зарурий қисмлар, барча-барчаси омборда мавсумга шай ҳолатга келтирилди”, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров.

Жорий йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан ҳам тайёргарлик кўрилди. Хусусан, шаҳардаги “Истиқлол” МФЙ ўрамидаги ўрта босимли диаметри D-114 мм бўлган 3.2 км ер ости газ қувурининг 1.5 км лик қисми реконструкция қилинди. Нодира кўчасидаги диаметри D-100 мм бўлган 900 м ер ости газ қувурининг 700 метрлик қисми мукаммал таъмирланди. Шунингдек, мавжуд 98 газ тақсимлаш пунктлари техник кўрикдан ўтказилган бўлса, 23 кмга яқин қувурлар ҳаво босими остида синалиб, тозаланди. Шаҳардаги 150 кмдан орқиқ турли ўлчамдаги ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилган бўлса, 41 км қувурлар бўёқланиб, эстетик жиҳатда тартибга келтирилди. Натижада эса, 10 та МФЙ ўрамидаги 5 310 та хонадоннинг табиий газ таъминоти яхшиланишига эришилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати