Андижонда

Андижондаги маҳаллаларда газ таъминоти бўлимлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда


28.08.2024   331

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали аҳоли мурожаатларини ўрганиш масаласига доимий равишда жиддий эътибор қаратилиб келинган. Зеро, аҳоли фикрлари мавжуд камчилик ва муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг талаб ва истакларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

Марҳамат туманининг “Хўжаариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда туман газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш етакчи муҳандиси Саидумар Иминов ҳамда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Жамоатчилик кенгаши раиси Лутфулло Жалиловлар истеъмолчилар билан учрашиб, суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар ҳамда бошқа тегишли масалалар юзасидан муаммоларни ўрганди. Учрашувда маҳалла фаоллари ва истеъмолчилар мурожаатларига қулоқ тутилди. Таъминотда суюлтирилган газ етказиб беришдаги муддатнинг бироз чўзилганлиги, ID карталар ишлаш тартиби, маиший газ баллон олиш ва бошқа йўналишдаги саволлар бўйича масъулларнинг тушунча ва тавсиялари эшитилди.

Андижон шаҳридаги “Қаладорхона” маҳалласида давом этган сайёр қабулда ҳамсуюлтирилган газдан фойдаланиш қоидалари, маиший газ баллон ва ID карталар олиш тартиби, таъминот муддати, назорат тарозилари ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар тақдим этилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати