Андижонда

АНДИЖОНДАЛИК ГАЗЧИ АЁЛЛАР БИЛАН УЧРАШУВ


31.03.2023   194

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг хотин-қизлар кенгаши раиси С.Каримова “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалидафаолият юритаётган хотин-қизлар билан учрашди. Учрашув давомида аёллар учун яратилган меҳнат шароитлари ва қулайликлар билан танишди.

Бугунги кунда Жамиятнинг “Ҳудудгаз Андижон” филиалида 106 нафар аёллар ишламоқда. Шундан, 33 нафарини аёл чилангарлар ташкил қилади. Шунингдек, улар Филиалнинг барча тадбирларида, газ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этмоқдалар. Учрашув давомида Филиал бошланғич хотин-қизлар кенгаши раҳбари Ё. Хожиматова ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

“Андижонлик газ соҳасида фаолият юритувчи аёлларимиз барча жабҳаларда ўз фаолликларини кўрсатиб келмоқда, - дейди Ёқутхон Хожиматова. – У чилангарми ёки иқтисодчими, фаррошми ёхуд ижро бўлими ишчисими, муҳими соҳада фаолият кўрсатмоқда. Филиал раҳбарияти томонидан биз аёллар учун барча шароитлар яратилган. Буни биз нафақат ҳар бир тадбир ёки байрамлар, балки оддий иш кунларида ҳам сезамиз. Аёлларимиз ҳам шунга муносиб равишда чин кўнгилдан меҳнат қилишмоқда..”

Учрашув якунида гендер тенглиги лойиҳаси, Филиалда ишловчи аёллардан ҳам раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи ва бошқа мавзуларда фикр-мулоҳазалар алмашилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати