Андижонда

АНДИЖОНГА БИР КЕЛИНГ...


31.07.2023   122

Мамлакатимизда ташқи ва ички туризмни кенгайтириш, туризм хизматларини жадал ривожлантириш, айниқса, инфратузилмани яхшилаш, маданий мерос объектлари муҳофазасини кучайтириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг бир нечта фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида сайёҳлик объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, туристик ахборот марказларини яратиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани туризмни ривожлантириш борасидаги дадил қадамлардир.

Вилоятимизда ҳам бундай марказлар барча жойлашув пунктлари ва сайёҳлар оқими юқори бўлган объектлар атрофида ташкил этилади. Марказга мурожаат қилган саёҳатчилар муҳим маълумотларга эга бўлишлари, жумладан, машҳур сайёҳлик масканлари ва йўналишлари билан танишишлари кўзда тутилган.

Барча туризм ахборот марказлари махсус баннер ва рисолалар, шунингдек, яқинда ишлаб чиқилган вилоятнинг туристик картаси билан таъминланади.