Андижонда

Андижонлик газчи аёллар учун давра суҳбати ташкил этилди


28.10.2025   33

Мазкур давра суҳбати “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва Филиал хотин-қизлар қўмитаси томонидан уюштирилиб, унда шаҳар-туман газ таъминоти бўлимларида ишловчи аёллар иштирок этдилар. Давра суҳбатининг асосий мавзуси “Масъулиятли ота-оналик” лойиҳасига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-16 сонли Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасини 43-банди – Таълим муассасаларида, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида “Масъулиятли ота-оналик” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Масъулиятли ота-оналик” веб-сайти ва мобил иловасини яратиш вазифаси белгилаб берилган.Давра суҳбати давомида мазкур лойиҳа “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилаётганлиги, масъулиятли ота-оналик мезонлари ва даражалари, “Бахтли оиланинг олтин стандарти” ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Ота-оналарнинг масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий ролик, видео-дарс ватарқатма материал тайёрланди. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Масъулиятли ота-оналик” электрон платформаси ва мобиль илова яратилди.

Давра суҳбатидан сўнг Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда “11-ноябр – Касаба уюшмалар куни” муносабати билан соҳа аёллари ўртасида “Шашка”, “Стол теннис” ва “Қувноқ стартлар” спорт ўйинлари ташкил қилинди. Тадбир якунида спорт турлари бўйичағолиблар ва иштирокчилар қимматбахо совғалар билан тақдирланди

Кун давомида бўлиб ўтган тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши раис ўринбосари Н.Абдурахмонова ҳамда Хотин-қизлар қўмита раиси Д.Исомитдиновалар иштирок этдилар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати