Андижонда

Андижонлик маҳалла газчилари “Hudud mobile” дастури ёрдамида истеъмолчилар оғирини енгил қилмоқда


05.03.2026   97

Андижон шаҳридаги “Бўстон” ва “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги табиий газ истеъмолчиларига “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газси Муҳамадбобур Абдуллаев хизмат кўрсатади. 2 521 нафар истеъмолчига эга бу ҳудудлардаги дебитор қарздорликни ундириш, газ ҳисоблаш ускунларига хизмат кўрсатиш ва истеъмолчиларнинг муаммоларини ҳал этиш маҳалла газчиси асосий фаолият тури ҳисобланади.

“...Одамларимиз ҳар хил характерга эга истеъмолчилар. Уларга қўпол муомалада бўлсангиз ишингиз юрмайди. Шунинг учун ҳар бир истеъмолчи кайфияти ва феълига қараб гаплашамиз. Лекин ҳаммасини кўнглини олиб, муаммосини ечиш асосий вазифамиз..., - дейди маҳалла газчиси М.Абдуллаев.

Бугун ҳар иккала маҳалла истеъмолчиларидан 1 млрд сўмдан ортиқроқ дебитор қарздорлик шаклланган. Муҳамадбобур Абдуллаев эса кунлик топшириқлардан ташқари кунига 35-40 млн сўм дебитор қарздорликни сўндирмоқда. Топшириқлар асосида ҳисоблагичлар синхрон қилиниб, сим карта ва қувватлагичлар алмаштирилмоқда.

“...”Анижон” МФЙ Эгамбердиев кўчаси 1-уйда истиқомат қилувчи фуқаро И.Каримовнинг 10 млн сўм қарздорлиги бор эди, - дейди М.Абдуллаев. – Истеъмолчи билан тўғри суҳбатлашиш, тушунтириш ва тарғибот эвазига мазкур қарздорлик тўиқ ундирилди..”

Маҳалла газчисибўлган қаҳрамонимиз муаммоларни бартараф этиш асносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати